Спорт | 23:00 / 17.04.2018
13112
1 дақиқада ўқилади

Бундеслигада ҳакам танаффус пайтида пенальти белгилади

Германия чемпионатидан ўрин олган «Майнц» - «Фрайбург» (2:0) ўйини бош ҳаками Гвидо Винкманн ғалати пенальти белгилади.

У 1-бўлим тугаганини англатувчи ҳуштагини чалди ва жамоалар кийиниш хонасига йўл олишди. Аммо, ҳакамнинг видео-ёрдамчиси «Фрайбург» жарима майдонида қоида бузилганини ва пенальти белгилаш лозимлигини айтди. Шундан сўнг, ҳакам жамоаларни майдонга қайтарди ва «Фрайбург» дарвозасига пенальти белгилади.

«Майнц» яримҳимоячиси Пабло Де Бласис уни аниқ амалга оширди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид