Жаҳон | 07:56 / 17.04.2018
6751
1 дақиқада ўқилади

Франция Башар Асадни Фахрий легион орденидан маҳрум қилмоқчи

Фото: AP

Париж Сурия президенти Башар Асадни Франциядаги олий давлат мукофотларидан бири – Фахрий легион орденидан маҳрум қилиш жараёнини бошлади. Бу ҳақда 16 апрелда “Франс Пресс” ахборот агентлиги маълум қилди. 

Асад бу мукофот билан 2001 йилда Францияга ташрифи вақтида тақдирланган. 

Фахрий легион ордени Франция миллий ордени бўлиб, Франция олдидаги хизматлар учун бериладиган олий мукофот ҳисобланади. Бу орден 1802 йилда император Наполеон Бонапарт томонидан таъсис этилган.

Орденнинг буюк магистри Франция президенти ҳисобланиб, у мукофотдан маҳрум қилиш масалаларини орден девонхонаси билан ҳал қилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид