Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google ва Facebook компаниялари Тошкентда офисини очиши мумкин
Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати
Туркиянинг Истанбул шаҳри мезбонлик қилган Глобал Тадбиркорлик Конгресси доирасида Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлигининг Тадқиқотлар ва давлат ҳамда жамиятга инновацияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи Бекзод Ҳамзаев Google ва Facebook компанияларининг бошқарув аппарати вакиллари Эркан Каптан ва Довон Эрнирлар билан учрашди.
Суҳбат чоғида ҳамкорлик алоқалари тилга олинди. Ўзбекистон вакиллари Google компаниясини Марказий Осиё учун марказий офисини Тошкентда очиш таклифини илгари сурди. Ўз навбатида, бу таклиф илиқ қабул қилинди ва тез орада Тошкентга ташриф буюриб жорий йил сўнгига қадар бу ишни амалга оширишга келишиб олинди.
Учрашувдаги энг муҳим жиҳатлардан бири Google ва Facebook вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилаётган Q Box ва EduBook лойиҳалари учун кодлаштириш ва дастурий таъминоти контентини Ўзбекистонга тақдим этишларини билдиришди. Бепул тақдим этилаётган ушбу контент 2 йил давомида 3 ярим миллион доллар сарфлаб тайёрланган бўлиб айни вақтда Туркиядаги IT дарслари айни унинг ёрдамида олиб борилади. Жаҳон таълими статистикаси манбаларига кўра, ўқувчининг дастурлар ишлаб чиқишга бўлган қизиқиши 5-6 синфларда бошланади. Мазкур контент ҳам айни ёшдаги болаларга мўлжалланган. Эндиликда ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам ундан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид
09:00
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
13:59 / 07.05.2026
Тошкентдаги автобусларда бугундан бошлаб кондиционерлар ёқилмоқда
22:02 / 06.05.2026