Хитой етакчиси Тереза Мэй ва Тоййиб Эрдўған билан мулоқот ўтказди, Сурия бош мавзуга айланди
ХХР раиси Си Цзиньпин Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон мулоқоти ўтказди. Бу ҳақда Синьхуа хабар бермоқда.
Хитой етакчиси Мэй билан суҳбатда Суриядаги вазиятни муҳокама этди ва Хитой халқаро муносабатларда куч қўлланилишини маъқулламаслиги ҳақида маълум қилган.
"Хитой томони Суриядаги вазият ривожини диққатлик билан кузатмоқда. Биз халқаро муносабатларда ҳарбий куч қўлланилишини ҳеч қачон маъқулламаганмиз, ҳар бир давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги тарафдоримиз", - дея маълум қилди Си Цзиньпин.
Унинг таъкидлашича, айни дамда кескинликни тезроқ пасайтириш зарур.
Шунингдек, Си Цзиньпин Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон мулоқотида Суриядаги вазиятни муҳокама қилиб, халқаро ҳуқуқ доирасида ҳаракат қилишга ва бошқа давлатлар суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга чақирди.
"Ҳар икки давлат етакчиси Суриядаги вазият бўйича фикр алмашди. Си Цзиньпин Хитойнинг Сурия масаласи бўйича қатъий позициясини билдирди. У барча томонлар халқаро ҳуқуқ доирасида ҳаракат қилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Эрдўғаннинг маълум қилишича, Туркия Хитойнинг Сурия инқирозига сиёсий ечим топишдаги ўрнини юқори қадрлайди.
Мавзуга оид
11:30 / 01.10.2024
БМТ: 100 000 киши Ливандан Сурияга қочди
16:11 / 09.09.2024
Сурияда Исроил зарбаси оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
21:57 / 07.09.2024
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш санаси маълум бўлди — ОАВ
12:52 / 10.08.2024