Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Масжиддан деярли 40 минг долларни ўмариб кетишди
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Маълум бўлишича, 2018 йил 6 апрелда хусусий тадбиркор, 1988 й.т. С.М. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 3 апрель куни соат 19.00ларда, шаҳар ҳудудида жойлашган “Ҳазрати Имом” жоме масжидининг таҳоратхонасида ичида 38.740 АҚШ доллари бўлган барсеткасини унутиб қолдирганлиги ва бир оздан сўнг қайтиб келиб барсеткасини тополмаганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Бобур кўчасида яшовчи, 1970 й.т. А.К. ва Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Қозигузар” МФЙ Гулистон кўчасида яшовчи, 1962 й.т. Ғ.Н. содир этганликлари аниқланиб қўлга олинганлар.
Мавзуга оид
10:37 / 07.07.2026
Тошкентда онлайн қимор учун машина ўғирлаган шахс қўлга олинди
12:12 / 20.03.2026
“Афросиёб” поездлари Шаҳрисабзга ҳафтасига 3 марта қатнай бошлайди
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026