Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия тарихидаги энг йирик банк ўғрилиги: биринчи муҳим далил топилди
Полиция ихтиёрига эҳтимол, жиноятчилар Гелзенкирхендаги Sparkasse банкидан 100 млн евро маблағни ўғирлаб қочган автомобилнинг давлат рақам белгилари тушди. Бу — терговдаги биринчи жиддий янги далил.
Фото: Polizei Gelsenkirchen/dpa/picture alliance
Полиция Гелзенкирхендаги Sparkasse банки ўғирланиши бўйича терговда биринчи муҳим далилни олди. Бу ҳолат Германия тарихидаги энг йирик ўғриликлардан бири сифатида баҳоланмоқда. Dpa агентлиги душанба, 5 январ куни хабар беришича, терговчилар жиноятчиларнинг автомобилига тегишли бўлган давлат рақам белгиларини аниқлаган.
Журналистлар маълумотига кўра, давлат рақамлари Дортмундда топилган. Ҳозир улар ҳақиқатдан ҳам ўғриларга тегишли бўлган-бўлмаганини аниқлаш учун текширув ўтказилмоқда.
Bild таблоиди ёзишича, ушбу рақамлар Дортмунд вокзалидаги такси тураргоҳи ёнида жойлашган чиқинди контейнерида қолдирилган бўлган. Бу ҳақда гувоҳ телефон орқали полицияга хабар берган. Бундан олдин полиция жиноятчилар фойдаланган деб ҳисобланган автомобиллар суратларини эълон қилган эди. Ушбу тасвирларда машиналарнинг рақамлари ҳам кўриниб турган.
29 декабр эрталаб Гелзенкирхендаги Sparkasse филиали хавфсизлик хизмати банк омборида 3200 дан ортиқ сейф-яшиклар — пул, олтин ва қимматбаҳо буюмлар сақланадиган қутича/ячейкалар бузиб очилганини аниқлаган. Жиноятчилар омборга ёндош автотураргоҳ томонидан деворни тешиб кирган.
Dpa агентлиги хавфсизлик хизматларидаги номаълум манбаларига таяниб, зарар миқдори 100 млн евро деб баҳоланаётганини хабар қилди.
Гувоҳлар кўрсатмасига кўра, 28 декабр кечқурун кўп қаватли автотураргоҳда катта сумкалар кўтарган эркаклар пайқалган. Кузатув камералари ёзувлари эса эртаси куни эрталаб автотураргоҳдан қора Audi RS 6 чиқиб кетганини кўрсатган — машинанинг ичидагилар ниқобда бўлган. Автомобилнинг давлат рақами бундан олдин Ҳанноверда ўғирлаб кетилган. Полицияда ўғриларнинг ҳаракатлари “жуда профессионал” деб баҳоланган.
29 ва 30 декабр кунлари банк филиали биносига норози мижозлар келган. Кўпчилик ўз йўқотишлари суғурта қопламасидан анча юқори эканини айтган. Sparkasse банк томони эса ҳар бир сейф 10 300 еврогача суғурталанганини билдирган. Жами тахминан 2700 киши жабр кўрган.
Мавзуга оид
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
10:59 / 07.01.2026
Мерц Украинада тинчликни сақлашда ГФР қуролли кучлари иштирокини истисно қилмади
10:24 / 07.01.2026
Германия Бош прокуратураси Берлиндаги ИЭМга қилинган ҳужумни тергов қилмоқда
14:51 / 05.01.2026