Apple айфонларни қайта ишловчи янги роботни намойиш қилди
Ер куни муносабати билан Apple компанияси смартфонларни қисмларга бўлаклай оладиган “Дейзи” роботини кўрсатди. Бу ҳақда Engadget нашри хабар берди.
“Дейзи” компаниянинг R&D бўлинмаси томонидан йиғилган ва ишлатилган айфонларни тез бўлаклаш учун мўлжалланган. Қурилмаларнинг эҳтиёт қисмлари утиллаштирилади ёки янги айфонларда қўлланади. Статистикага кўра, машина автоматик режимда соатига 200 тагача смартфонни (бир дақиқада 3 та қурилма) бўлаклай олади.
Бу робот компаниянинг қурилмаларни тез бўлаклаш учун чиқарилган биринчи роботи эмас. Икки йил аввал Apple “Дейзи” каби смартфонларни бўлаклайдиган “Лиама” роботини намойиш қилганди.
Жорий йилда Ер куни 22 апрелда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
18:04 / 23.11.2024
Apple Siri овозли ёрдамчисини ChatGPTнинг рақобатчисига айлантирмоқчи
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024