15:58 / 21.04.2018
9596

ТИВда Дипломатия университети ва МДХАИ ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2018 йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Москва давлат халқаро алоқалар институтининг (университет) проректори Артём Мальгин бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув жараёнида таълим соҳасидаги Ўзбекистон-Россия муносабатларини ривожлантириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон ТИВнинг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда МДХАИ(У) ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони ижросини таъминлаш бўйича аниқ қўшма лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ амалий масалалар муаммоларининг эътибор марказидан жой олди.

 

Top