Жамият | 01:40 / 21.04.2018
3296
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги олийгоҳ Россия Федерациясининг аграр соҳадаги нуфузли университетларига ташриф буюрди

Бугунги кунда таълим муассасаларидаги ҳамкорликнинг моҳияти илмий ва таълим лойиҳаларини амалга ошириш ва ўқув жараёни ташкил этиш бўйича тажриба алмашиш, илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкасини ташкил этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3003-сонли қарорига белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг ректори Умурзаков У.П. раҳбарлигида бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари 2018 йилнинг 12-19 апрель кунлари Россия Федерациясининг нуфузли университетлари  билан  ўзаро  ҳамкорликдаги  илмий  ва  таълим лойиҳаларини амалга ошириш, ўқув жараёнига россиялик профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш ва тажриба алмашиш, илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкасини ташкил этиш бўйича Россия давлат аграр университети - К.А.Тимирязев номидаги Москва қишлоқ хўжалиги академиясининг ректори Г.Д.Золина, Москва давлат ер тузиш университети ректори С.Н.Волков, Россия давлат халқлар дўстлиги университети агротехнологиялар институти директори А.Докукин раҳбарлигида бир гуруҳ олимлар билан учрашув ўтказилди. Бундан ташқари, Москва давлат геодезия ва картография университети ва Москва давлат қурилиш университетларига ташриф буюришди.

2019-2021 йилларда Россия университетлари квотаси ҳисобидан 2 нафар  фан номзоди ва  1 нафар фан доктори илмий даражасига эга бўлган илмий педагог кадрларни тайёрлаб бериш, электрон таълим платформасига ТИҚХММИни киритиш ва  масофавий таълимни йўлга қуйиш, ўқув жараёнини цикл асосида ташкиллаштириш ва россиялик профессорларни жалб қилиш, ўқув-меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича мунтазам равишда тажриба алмашиш,   ҳаммуаллифликда адабиётларни яратиш, таълимда илмий ва халқаро ҳамкорлик қилиш, лабораториялар бўйича мультимедия ва электрон дастурларни ҳамкорликда яратиш, университетлар кутубхоналарининг ўқув ва илмий манбаларидан ТИҚХММИ ходимлари эркин фойдаланиш имкониятлари яратилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид