Спорт | 16:15 / 23.04.2018
3781
1 дақиқада ўқилади

Эронлик оғир атлетикачи қизлар илк марта халқаро мусобақада қатнашади, у Урганчда бўлиб ўтади

Фото: AP /Gregorio Borgia

Оғир атлетика халқаро федерацияси (IWF) Эрон аёллар терма жамоаси мусобақаларда иштирок этувчилар рўйхатига киритилгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эронлик спортчи қизлар Ўзбекистоннинг Урганч шаҳрида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасида 2018 йилги Осиё чемпионатида қатнашади. Мусобақада 22 давлатдан келадиган 248 оғир атлетикачи иштирок этади.

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган 2018 йилги Ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларига саралаш босқичи бўлади.

Шу тариқа, эронлик оғир атлетикачи қизлар илк марта халқаро мусобақаларда қатнашади. Бунга қадар Эрон аёл фуқароларга оғир атлетика бўйича аёллар ўртасидаги мусобақада қатнашиш тақиқланган давлатлардан бири эди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид