Инсоннинг ўзига ва атрофдагиларга имкон доирасидан юқори талаб қўйиши уни азобланишга мажбур қилади. Яхшиси бошқа йўлни танлаган маъқул. "Лайфхакер" перфекционизмдан воз кечиш учун арзийдиган сабаблар ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.
Тал Бен-Шаҳар 20 йилдан буён перфекционизмни ўрганади. У перфекционизмнинг икки — ижобий ва салбий тури борлигини аниқлади. У биринчисини — оптимализм, иккинчисини эса — анъанавий перфекционизм деб атаган.
Перфекционистлар уларнинг тасаввурига тўғри келмайдиган барча нарсаларни рад этишади, кейин эса ўзларининг нореал стандартларига мувофиқ кела олмай, азобланишади. Оптималчилар ҳаётни борлигича қабул қилишади ва ундаги барча ҳодисалардан ўзлари учун фойдали томонларини олишади. Тенг шароитларда иккинчи турдагилар муваффақиятлироқ бўлиб чиқишади. Нима учун дейсизми?

1. Йўл танлови
Тўғри линия — перфекционист учун мукаммал йўл. Бирор томонга оғиб кетиш — унинг учун таназзулга тенг. Оптималчи учун эса муваффақиятсизлик — йўлнинг ажралмас бир қисми. Унинг мақсад сари йўли доим бир неча бурилишлардан иборат бўлади.
2. Хатолар устида ишлаш
Перфекционистларнинг асосий хусусияти — муваффақиятсизликдан қўрқиш, улар хатоларни четлаб ўтишга ҳаракат қилишади. Бироқ хатолар одамларга ўзини чидамлиликка текшириш, чиниқиш имконини беради. Таваккал қилиб, қулаганимиздан сўнг яна ўрнимиздан турамиз ва шу тариқа янада кучли шахсга айланиб борамиз. Биз тажриба асосида ривожланамиз ва бунда бизга муваффақиятларимиз эмас, омадсизликларимиз ёрдам беради.
Муваффақиятсизлик муваффақиятни ваъда қилмайди, бироқ муваффақиятсизликнинг йўқлиги доим муваффақиятнинг ҳам йўқлигини билдиради.
Муваффақиятсизлик доим муваффақият билан боғлиқ деб тушунадиганлар ўз хатолари устида ишлашади, ривожланишади ва охир-оқибат муваффақиятга эришишади.

3. Ўзига паст баҳо бериш
Перфекционист ўзига шундай "олам" яратиб оладики, унда ўзига нормал баҳо беришнинг иложи йўқ: у ўзини доим танқид қилади, фақат камчиликларига эътибор қаратади ва шу кунгача эришган натижаларини қадрламайди. Мукаммаллаштиришга мойиллик ва ақлнинг максимал юкланиши перфекционистларни йўлда учраган тўсиқларни фожиа даражасида кўришга мажбур қилади. Бундай шароитларда инсоннинг ўзини ўзи паст баҳолаши кафолатланган.




