Жамият | 14:00 / 23.04.2018
6759
1 дақиқада ўқилади

Танишини 27 минг долларга чув туширган шахс ушланди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жиноят содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 20 апрель куни туман ИИБга тушган хабарга кўра, 2015 йил 16 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Қуюқкўпир қишлоғида яшовчи, 1981 й.т. О.М. таниши, 1955 й.т. М.А.ни алдаб ишончига кириб, унга Малайзия давлатидан арзон нархларда тиббиёт қўлқопчаларини олиб келиб, сотиб беришини айтиб, ундан 27 минг АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлган. 

О.М. ушланган.

Мавзуга оид