Жамият | 22:40 / 24.04.2018
67348
3 дақиқада ўқилади

Меҳмон шундай кутиладими — Ёшлар нимага иттифоқ қилишган?

Туркманистон президентининг юртимизда кутиб олиниши ижтимоий тармоқларда ва миллий веб-сайтларда қизғин муҳокама қилинмоқда. Кимдир оқлаяпти, яна кимдир танқид қилмоқда. Хўш, ўзи нимага бундай бўлди?

Биринчидан, ҳаммаси ҳукумат даражасида бажарилган. Давлат аралашмаган жой қолмади. Вазирлар маҳкамаси – тегишли таълим вазирликлари – таълим муассасалари – ректорат – деканат - ТАЛАБА. Ва мана натижа:

Image

Биринчидан, бу нарса қонуний эмас. Фикримизча, таълим соҳаси вазирликлари бу кунни «дам олиш куни» деб эълон қилиб, айрим таълим муассасаларига бир-икки кунга рухсат бериши қийин иш эмасди. Наҳотки шундай буйруқ чиқариш қийин бўлса?

Масалан, (балким мисол қўполроқдир, бироқ биз ҳаракат қилдик) тубандагидек буйруқ чиқариш мумкин эди:

Буйруқ №123

Туркманистон президентининг ташрифи муносабати билан ҳамда дипломатик ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида 1, 2, 3, 4 ва 5-таълим муассасаларига **-** апрель кунлари Туркманистон президентини кутиб олишга рухсат берилсин.

Қайд этиб ўтилсинки, шу кунлари номлари кўрсатиб ўтилган таълим муассалари талабалари дарслардан озод этилсин. Қолдирилган дарслар қўшимча соатлар ҳисобига тўлдирилиши белгилаб қўйилсин.

Ва ҳ.к. ва ш.к.

Вазир А.Б.В

Имзо. Сана.

Қиш аллақачон тугади, айиқлар ҳам аллақачон қиш уйқусидан уйғониб бўлишган. Ёшлар ташкилотлари қачон уйғонишади? Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, уйғонинглар ахир, ташқарида аллақачон апрель.

Наҳотки таълим муассалари билан ҳамкорликда #meetthepresident ёки #friendshipturkmenistan ҳэштеглари остида кутиб олиш маросимини ташкиллаштириш шу қадар қийин бўлса? Трасса бўйлаб чиройли кутиб олиш маросимини ташкиллаштириш мумкин эди.

Ташкилот расмий веб сайтининг рус тилидаги версиясини очамиз. Сўнгги янгилик:

Image

Ҳа, 2018 йил 20 апрелдан жуда долзарб янгилик, лекин Ўзбекистон ёшлари сизнинг «қанотингиз» остида-ку? Ҳеч бўлмаганда, назарий жиҳатдан. Сизларнинг ҳаттоки номларингизни ўзгартириб беришди — Ёшлар иттифоқи деб. Марҳамат қилиб, ёшларни бирлаштиринг.

Наҳотки Ёшлар иттифоқига кутиб олишни ташкил қилиш учун креативлик ва куч-ғайрат етишмаган? Агар ташкилот ўз ортидан ёшларни эргаштира олмаса бу қандай ташкилот бўлди?

Боз устига, Туркманистон президенти ташрифи ҳақида 20 апрелдаёқ эълон қилишди (миш-мишлар бир ойча аввал пайдо бўлган эди). Буйруқни 20 апрель куни чиқариб, тайёргарлик ва йиғинни 21-22 апрель кунлари ўтказиб, 23 апрель куни эрталаб флэшмоб уюштириш мумкин эди.

Ёшлар эса бундан фақат хурсанд бўлишарди, чунки:

- улар расман дарслардан озод этилган;

- улар флэшмобда қатнашишади;

- ҳаммаси қонуний!

Энди эса, мана, қўл қовуштириб ўтирибмиз. Буйруқ йўқ, ҳаммани қувишган, ёшлар интернетда турли ижобий ва салбий ахборотларни ёйишмоқда.

Дарвоқе, матнда «мумкин эди» иборасини кўп ишлатдик, лекин барибир ҳаммаси бундан-да яхшироқ бўлиши мумкин эди!

Мавзуга оид

Эълонлар

ANORBANK юбилейи: янги хизматлар ва мижозларга совғалар

Zoomrad иловаси орқали FIFA U-17 World Cup Qatar 2025 йўлланмасини ютиб олинг

Сувчилар мактаби — Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг амалий намунаси

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин