Жаҳон | 20:02 / 24.04.2018
15108
1 дақиқада ўқилади

ШҲТ Бош котиби​ лавозимига номзод - Владимир Норов 

Фото: lutouwang.net

ШҲТ Бош котиби лавозимига Владимир Норов (Ўзбекистон Республикаси) номзодини тасдиқлаш учун тегишли таклиф давлат раҳбарлари саммитида кўриб чиқилади. Бу ҳақда ташкилотга аъзо давлатлар ташқи сиёсий масалалар маҳкамалари раҳбарлари шундай қарор қабул қилган.

Жорий йилнинг 24 апрель куни Хитой пойтахти Пекин шаҳрида ШҲТ аъзо давлатлари Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов иштирок этди. Йиғилишда ҳисобот йилида амалга оширилган вазифалар ва тадбирлар ҳақида маълумот бериб, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун келгуси масалалар муҳокама этилди.

Маълум қилинишича, ШҲТ аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити 9 июнь куни Хитойда ўтказилиши кутилмоқда. Айни пайтда ташкилот Бош котиби Рашид Алимовнинг фаолияти 2018 йилда якунланиши эълон қилинганди.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид