18:12 / 25.04.2018
3513

Панама ва Венесуэла инқироз туфайли ўзаро авиақатновларни тўхтатди

Фото: ГолосUA

Панама ва Венесуэла икки томонлама муносабатлардаги инқироз туфайли ўзаро авиақатновларни тўхтатди. Панаманинг Copa Airlines авиакомпанияси Жанубий Америка давлатига рейсларни апрель бошида юборишни тўхтатди, Венесуэланинг Laser, Avior, Turpial ва Santa Brbara Airlines авиаташувчилари учун эса бу чора чоршанбага ўтар тунда кучга кирди, деб хабар бермоқда EFE агентлиги.

"Панама республикаси Венесуэла авиаташувчиларига рейсларни тўхтатиш учун 15 кун берди, бу икки давлат ўртасидаги рейслардан фойдаланувчи йўловчиларга зарар келтирмаслик, ҳамда улар қаердан парвоз қилишган бўлса, ўша давлатга қайтишни режалаштиришлари учун керак бўлади", - дея маълум қилди Панама Фуқаролик авиацияси департаменти бош директори Альфредо Мора. Венесуэла авиакомпанияларининг Панама ҳудудидан сўнгги рейси Laser томонидан Панама пойтахтидаги Токумен халқаро аэропортидан Маракайбо шаҳрига (Венесуэла шимоли-ғарби) амалга оширилди.

Панама ва Венесуэла ўртасидаги икки томонлама авиақатнов 90 кунга тўхтатилади. Бироқ, кейинчалик бу муддат якунланганидан сўнг у яна узайтирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Панама ва Венесуэла ҳам санкциялар алмашишни бошлагани хабар қилинганди.

 

Top