Жаҳон | 00:11
585
1 дақиқада ўқилади

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 1400 нафардан ошди

Зилзиладан энг кўп Ла-Гуайра шаҳри жабр кўрган: шаҳарда 100га яқин бино бутунлай вайрон бўлган. 

Фото: AP

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 1430 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат миллий ассамблеяси раиси Хорхе Родригес маълум қилди, деб хабар берди CNN.

Хабарда айтилишича, вайроналар остида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Оғир техника етишмаслиги ва давомли афтершоклар қутқарувчилар ишини қийинлаштирмоқда. Жароҳатлангар сони 2,9 минг нафарни ташкил этмоқда.

24 июн куни Венесуэланинг шимолида ораси атиги 39 сония бўлган икки кучли зилзила кузатилди. Уларнинг магнитудаси мос равишда 7,2 ва 7,5 ни ташкил этди. Мутахассислар иккинчи зилзилани мамлакатда сўнгги 125 йил ичида қайд этилган энг кучли ер силкинишларидан бири сифатида баҳоламоқда. Зилзиладан энг кўп Ла-Гуайра шаҳри жабр кўрди: шаҳарда 100га яқин бино бутунлай вайрон бўлган. 

Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Венесуэлага қатор давлатлар томонидан гуманитар ва техник ёрдам кўрсатилмоқда.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид