Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон Сурия бўйича «кичик гуруҳ» иши ҳақида гапирди
Фото: Reuters
Франция президенти Эммануэль Макроннинг маълум қилишича, «давлатлар кичик гуруҳи» иши Суриядаги ҳарбий можарони тўхтатиш бўйича Остона ва Женева жараёнларини яқинлаштириши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Янги кичик гуруҳ Остона ва Женева ўртасида кўприк яратиши мумкин. Бу минтақадаги вазиятни барқарорлаштириш ҳамда Россия ва Туркия билан алоқа каналларини очиш учун керак бўлади», - дея айтиб ўтди Макрон Вашингтондаги матбуот анжумани давомида.
Макроннинг сўзларига кўра, «кичик гуруҳ» маслаҳатлашувлари сўнгги бир неча ҳафтадан бери давом этяпти. Унинг таркибидан АҚШ, Буюк Британия, Франция, Иордания, Саудия Арабистони жой олган. Шунингдек унинг таъкидлашича, бу давлатлар Туркия ва Германия билан мувофиқлашган ҳолда ишламоқда.
«Биз мунозараларни БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзолари ва минтақадаги бизнинг иттифоқчилар билан ўтказишни хоҳлаймиз», - дея таъкидлаб ўтди Макрон.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могерини Россия ва Эронни Сурияга босим ўтказишга чақирганди.
Мавзуга оид
21:31 / 06.05.2026
Сурия хавфсизлик кучлари Идлибда ўзбекистонлик жангариларни қўлга олди
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
10:10 / 21.04.2026
Франция ва Польша ҳарбий алоқа учун сунъий йўлдош яратади
11:15 / 17.04.2026