Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МДҲда террорчилик учун судланган ва қидирилаётганларнинг ягона базаси яратилди
Фото: РИА Новости / Сергей Гунеев
МДҲ давлатларининг Аксилтеррорчилик маркази террорчилик ва экстремистик йўналишдаги жиноятлар учун судланганлар ва қидирилаётганларнинг ягона базасини яратди. Бу база ҳар 3 ой янгиланиб боради ва ўз самарадорлигини кўрсатмоқда, деб маълум қилди Аксилтеррорчилик маркази илмий-маслаҳат кенгаши раиси Марианна Кочубей.
Унинг журналистларга тушунтиришича, МДҲ давлатларининг террорчилик ва экстремистик характердаги жиноятларни содир этган фуқаролари ҳисобга олинадиган маълумотлар базаси марказнинг бош вазифаларидан бири ҳисобланади.
“Қидирилаётган шахслар ягона базаси мавжуд. Бир қатор халқаро террорчилик ташкилотлари фаоллашиб, террорчилик тузилмалари “ребрендинги” юз бергандан кейин биз бу ишга янада кўпроқ эътибор бера бошладик. Биз бу базани ҳар 3 ойда янгилаб борамиз. Бу анча юқори даража”, деб айтган Кочубей.
Кочубейнинг тушунтиришича, марказ МДҲ давлатларидан тергов босқичида қидирувга берилган, суддан бош тортган ёки озодликдан маҳрум қилиш жойларидан қочган одамлар ҳақида маълумотлар олади, бу рўйхатларни бирлаштириб, ким ва қаерда бўлиши мумкинлигини аниқлаб, ҳамкорларга маълумот беради.
“2010 йилдан бошлаб биз мингдан кўпроқ кишининг жойлашган ўрнини аниқлаб, бу ҳақда ҳамкорларимизни хабардор қилдик ва бу шахслар қўлга олинган. Бу база жуда самаралидир”, деб қўшимча қилган марказ вакили.
Мавзуга оид
08:30 / 20.01.2026
Молдова МДҲдан чиқиш жараёнини бошлади
19:50 / 26.12.2025
МДҲ мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларда деярли тўлиқ миллий валюталарга ўтди
17:48 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
09:45 / 17.10.2025