Жаҳон | 10:51 / 27.04.2018
4905
2 дақиқада ўқилади

Трамп Буюк Британия қироличаси билан учрашади

АҚШ президенти Дональд Трамп жорий йилнинг июль ойида Буюк Британияга расмий ташрифи вақтида қиролича Елизавета II билан учрашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Telegraph газетаси хабар берди.

Трампнинг расмий ташрифи 13 июль куни амалга оширилиб, 24 соат давом этади. Хабар берилишича, Қўшма Штатлар раҳбари Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй билан музокаралар ўтказади.

Нашр маълумотларига кўра, Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон кутилаётган ташриф ҳақидаги хабарни «фантастик янгилик», деб атаган. Бироқ мамлакатда Трамп ва Мэйнинг расмий учрашуви туфайли оммавий норозилик намойишлари ҳам бўлиб ўтиши мумкин. Нашрдагилар фикрича, бу ҳолат расмий ташрифнинг кўп бора ортга сурилишига сабаб бўлиб келяпти.

Фото: AP

«Трамп бош вазир Тереза Мэй билан икки томонлама музокаралар ўтказади. Бу борадаги батафсил маълумот кейинроқ берилади», - дея қўшимча қилиб ўтган The Telegraph’нинг Британия расмий шахсларига яқин бўлган суҳбатдоши.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид