19:25 / 28.04.2018
9216

Тошкент вилоятида талончилик қилган таксичи ушланди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жиноят содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 27 апрель куни  М.С. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 23 апрель соат 02.00ларда “Жасмина” кафеси олдидан “Тико” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, уйи олдига келган вақтида ушбу автомашина ҳайдовчиси унинг мастлигидан фойдаланиб, қўлидаги пакет ичидан 1 млн сўм пулларини талончилик йўли билан тортиб олиб қўйганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ангрен шаҳар Илтифот кўчасида яшовчи, муқаддам судланган Э.К. содир этганлиги аниқланиб ушланган.

 

Top