Жамият | 13:40 / 29.04.2018
25266
2 дақиқада ўқилади

Акасини ўлдириш учун қотил ёллаган сингил ушланди - ИИВ

Наманган вилоятининг Чуст туманида жорий йилнинг 26 апрель куни 1978 йилда туғилган фуқаро А.Б. вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзининг синглиси Н.Х. таниши Ш.Д. орқали уни қасддан ўлдириш учун ёллашни режалаштириб, М.А. орқали 1,5 млн. сўм ва 50 АҚШ доллари берганлиги, қотиллик жиноятини амалга оширгандан сўнг яна қўшимча равишда 1000 АҚШ доллари беришини ваъда қилаётганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Мазкур ариза юзасидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Н.Х. ва М.А.лар  Ш.Д.га акаси А.Б.ни қасддан ўлдириш шартлигини телефон орқали қайта тушунтириб, режа амалга ошган тақдирда қўшимча равишда 1000 АҚШ доллари беришини айтган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушбу сўзлашув ёзиб олинган.

А.Б.нинг яшаш уйида гўёки уни қасддан ўлдирилганлиги ҳолати саҳналаштирилиб, бу ҳақда Ш.Д. қотиллик жиноятини содир этишга буюртма берган Н.Х. ва М.А.ларга маълум қилган ҳамда Н.Х. шу куни яшаш уйи олдида Ш.Д.га 100000 сўм пулларни берган вақтида ички ишлар органлари тезкор гуруҳи томонидан қўлга олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Х. ва М.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 ва 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Мавзуга оид