Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон суриялик мухолифатчилар ИШИДнинг қанча жангарисини асирда ушлаб турганини маълум қилди
Фото: REUTERS
Пентагон раҳбари Жеймс Мэттиснинг маълум қилишича, Сурия демократик кучлари ИШИД террорчилик гуруҳининг 400дан ортиқ жангарисини асирликда ушлаб турибди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берган.
«Менинг фикримча, ҳозирги кунда асирликда бўлган хорижий жангарилар сони 400дан ошиб кетди. Бироқ, улар бизда ҳибсда сақланмаяпти, шунинг учун бу рақамни «тошга ўйиб ёзилган» деб ҳисобламанг. Менинг билишимча, Сурия демократик кучлари томонидан 400дан кўпроқ хорижий жангарилар қўлга олинди», - дея айтиб ўтди Мэттис.
Аввалроқ, Хама ва Ҳалаб вилоятларидаги Сурия армиясининг бир нечта ҳарбий базалари ракета ҳужумига учрагани маълум бўлганди. Суриялик ҳарбийларнинг аниқлик киритишича, базаларга «душманлар» ракеталари билан ҳужум қилинган. Улар батафсил маълумотни келтиришмади.
Пентагон эса 30 апрелга ўтар тунда Сурияга қарата берилган зарбаларга Америка армиясининг алоқаси йўқлигини билдирди.
Мавзуга оид
19:30 / 21.01.2026
Сурияда курдлар мухторияти тугатилди
16:05 / 19.01.2026
WP: Пентагон Миннесотага десантчиларни юборишга тайёргарлик кўряпти
15:22 / 19.01.2026
Германияда Сурия раҳбари аш-Шаръанинг ташрифига қарши акциялар ўтказилади
10:40 / 19.01.2026