Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Раҳмат Оқилов иши бўйича ҳукм чиқариладиган сана маълум қилинди
Швеция пойтахти округ суди 7 июнда 2017 йил апрелда Стокҳолм марказида одамларнинг юк машинасида босиб кетилиши иши бўйича жазо ҳукмини чиқаради.
“Ҳукм 7 июнда эълон қилинади. Айбланувчи Раҳмат Оқилов ҳукм чиқарилгунгача турмада қолади”, деб айтган округ судьяси.
2017 йил 7 апрелда Раҳмат Оқилов ўғирланган юк машинасида Дроттнинггатан кўчасида одамларни босиб кетган. Бунинг оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 10 киши жароҳат олган. Оқилов жиноятни содир этганини тан олган.
Маълумотларга кўра, прокуратура Оқиловга декпортация қилиниши билан умрбод қамоқ жазоси ва Швецияга умрбод киришга тақиқлов тайинланишини сўрамоқда.
Теракт бўйича суд жараёни 13 февралда бошланганди.
Мавзуга оид
12:38 / 02.10.2025
2025 йилги муқобил Нобел мукофоти лауреатлари эълон қилинди
16:26 / 29.01.2025
Стокҳолмда автомобил Россия элчихонаси дарвозасига бориб урилди
14:40 / 17.12.2024
Ўзбекистон Стокҳолм ва Ҳелсингборгда савдо уйларини очмоқчи
12:40 / 04.10.2024