Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси ҳақида
Ер тузиш ва кадастр органлари томонидан ўтказилган республика кўчмас мулк фондининг ялпи хатлови якка тартибда уй-жой қуриш соҳасида, айниқса, қишлоқ жойларида қонунийликни таъминлаш масалаларида тизимли хатолар ва жиддий камчиликларга йўл қўйилганлигини кўрсатди. 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони аҳамияти ва ижросига бағишланган Халқаро Пресс-клуб сессиясида шу ҳақида маълум қилинди.

- ушбу ер участкаси (участканинг бир қисми) унга қонун ҳужжатларига мувофиқ турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ер майдонида жойлашмаган бўлса;
- ўзбошимчалик билан қурилган иморат шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини бузмаётган бўлса, шунингдек, унинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса эътироф этилади.
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ташкил этиладиган Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича комиссиянинг тақдимномасига кўра туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан;
- умумий мулк ҳуқуқи ҳақидаги фуқаролик ва оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидаларига амал қилиш шарти билан;
- энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида бир марталик йиғим тўлангандан кейин амалга оширилади.
Шунингдек, Фармонда бир марталик акциянинг амал қилиш муддати тугагунга қадар:
- судларга ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиб ташлаш бўйича даъво киритишни тўхтатиб турилишини, қонун ҳужжатларига асосан турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ер майдонида жойлашган ер участкасида (участканинг бир қисмида) қурилган объектлар бундан мустасно;
- судларнинг турар жой сифатида фойдаланилаётган ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиб ташлаш тўғрисидаги кўриб чиқилаётган даъволар ҳамда ижро қилинмаган қарорлари бўйича белгиланган тартибда келишув битимлари тузилишини таъминлаш назарда тутилган.
Мавзуга оид
00:23 / 17.01.2019
Оила қонунчилигида ўзгаришлар кутилмоқда: никоҳ ёши, ажримлар, ишончнома...
19:51 / 11.07.2018
Нуриймон Абулҳасан «Шуҳрат – Домбрабадский» ишига муносабат билдирди
19:21 / 11.07.2018
«Вақф» хайрия жамоат фонди қандай ишлайди ва вақф нима?
19:07 / 11.07.2018