Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди
Фото: Nur.kz
Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасидан олинган маълумотга кўра, жорий йилнинг 2 май куни соат 02:39ларда Қозоғистон Республикаси Ғарбий-Қозоғистон области, Акжаик тумани, Лбиенск қишлоғи ҳудудидан ўтувчи «Уралск - Атирау» автомобиль йўлида ҳаракатланаётган «МАН» русумли юк автомобили билан «Сетра» русумли автобус (автобусда йўловчилар бўлмаган) тўқнашган, деб хабар бермоқда ФВВ ахборот хизмати.
Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси натижасида, қуйидаги 2 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари вафот этган:
1. Олим Нематов, 1978 й.т. («МАН»русумли, юк автомобиль ҳайдовчиси, яшаган манзили: Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Фурқат кўчаси).
2. Фарид Гафуров, 1975 й.т. («Сетра» русумли автобус ҳайдовчиси, бирламчи маълумотга кўра, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшаган).
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирликлари биргаликда вафот этган фуқаролар бўйича маълумот уларнинг яқин қариндошларига етказилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирликлари Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси билан биргаликда вафот этганларнинг жасадларини Ўзбекистон Республикасига олиб келиш бўйича ташкилий тадбирлар режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда юз берган ЙТҲ туфайли Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
15:39 / 26.04.2026
Жомбойда маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
09:44 / 19.04.2026