Технология | 01:54 / 03.05.2018
7571
3 дақиқада ўқилади

Nikola Motor электр юк машинасидан олинган андоза учун Teslaдан 2 млрд доллар талаб қилмоқда

Американинг водород двигателида ишловчи юк машиналари ишлаб чиқарувчи Nikola Motor компанияси Аризона судига Tesla электр юк машиналари ишлаб чиқарувчисига қарши даъво аризаси киритган, деб ёзади Verge нашри.

Компаниянинг таъкидлашича, Tesla юк машинаси ишлаб чиқаришда Nikola Motor’га тегишли «кўплаб патентларни» бузган, шунингдек унинг етакчи инженерини ўзига оғдириб олмоқчи бўлган. Етказилган зарарлар миқдорини стартап 2 миллиард еврога баҳоламоқда.

Nikola One юк машинаси. Фото Nikola Motor Company
Tesla Semi юк машиналари. Фото

Судга топширилган ҳужжатларда Nikola Motor вакиллари Tesla кузовнинг дизайни ва техник характеристикаларини, олд ойна ва ҳ.к.ларни қисман кўчириб олганини таъкидлашмоқда (қаршилик коэффициентининг бир хиллиги ҳам бундан гувоҳлик бермоқда).

Nikola Motor’нинг даъво аризасида улар саноат учун уникал ҳисобланувчи олд ойна турини ўйлаб топишгани, бунда ойна кузовга белбоғдек ўрин олади ва ҳайдовчига энг кўп кўриш манзараси имконини беради:

Фото: Nikola Motor даъво аризасидаги сурат

Компания шунингдек, Tesla’дагилар ўз юк машинаси анонсига бир неча ой қолганида Nikola Motor’нинг етакчи инженери Кевин Линкни ўзларига оғдириб олишга уринганини таъкидлашмоқда  .

Компаниядагиларнинг таъкидлашича, 2017 йилнинг октябрида ишлаб чиқарилиши мўлжалланаётган юк автомобилининг фотосуратлари сиздирила бошланганида патентлар бузилгани ҳақида шубҳалана бошлашгани ва Tesla’га деталлар аниқлаштирилмагунга қадар автомобилнинг расмий анонсини ўтказмай туриш ҳақида илтимоснома ёзишган.

Tesla вакилларининг The Verge нашрига маълум қилишларича, Nikola Motor даъво аризасидан маъни йўқ. Nikola Motor эса ҳужжатларни изоҳлашдан бош тортиб, даъво аризасининг ўзиёқ ўзи ҳақида ҳикоя қилиб бера олишини билдиришган.

Nikola Motor Company водород двигателли юк машинасини 2016 йил декабрида тақдим этган. 2018 йилнинг апрелида компания вакиллари Nikola Motor умумий суммаси 8 миллиард АҚШ долларидан зиёд дастлабки буюртмаларни қабул қилишганини очиқлашган ва стартап ўз вақтида машиналарни етказа олмаса барча пуллар эгаларига тўлиқ қайтарилишини ваъда қилган. Улар компания «бу пуллардан ўзининг операцион фаолиятини қўллаш учун фойдаланмаслиги»ни алоҳида қайд этишган.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид