Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахмат тожи учун кураш: 1-партия дуранг билан якунланди
Фото: cca.imsa.cn
Хитойлик аёл шахматчилар Тань Чжунъи ва Цзюй Вэньцзюнь ўртасида жаҳон чемпиони унвони учун 3 май куни Шанхайда бошланган учрашувнинг 1-партиясида дуранг натижа қайд қилинди.
Кейинги партия 4 май куни бўлиб ўтади. Ҳаммаси бўлиб 10 та партия ўтказилади. Агар ғолиб аниқланмаса, тай-брейк бўлиб ўтади.
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) жаҳон чемпионини аниқлашнинг классик кўринишига қайтган эркаклар ўртасидаги чемпионлик мусобақасидан фарқли, аёллар ўртасида жаҳон чемпиони бироз чалкаш схемага кўра аниқланади. Эркакларда жаҳон чемпиони ўз тожини даъвогарлар мусобақаси ғолиби билан учрашувда ҳимоя қилади. Аёллар ўртасида эса 2011 йилдан бошлаб FIDE чемпионлик учрашувларини нокаут-тизим мусобақалари билан навбатма-навбат алмаштириб ўтказиб келмоқда. Нокаут-тизимда амалдаги чемпион мусобақада умумий асосларда иштирок этади.
Бу эса аёллар ўртасидаги 1-рақамли шахматчи, хитойлик Хоу Ифаннинг аёллар мусобақасида иштирок этишдан воз кечишига олиб келган ва у ҳозир эркаклар билан мусобақалашмоқда. Хоу Ифань 2010 йилда жаҳон чемпионатини нокаут-тизим бўйича ютган. Кейин у икки марта жаҳон чемпиони унвонини кейинги нокаут-тизимлар ғолибалари билан учрашувда ўзига қайтара олган, бироқ 2016 йилда Гран-прининг саралаш сериясида иштирок этишдан бош тортган.
Мавзуга оид
21:22 / 16.02.2026
Нодирбек Абдусатторов фристайл-шахмат бўйича жаҳон чемпионатида учинчи бўлди
08:55 / 10.02.2026
Икки ўзбек гроссмейстери мукофот пуллари бўйича дунё топ-10лигига кирди
20:20 / 01.02.2026
Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess турнири чемпиони бўлди
22:15 / 21.12.2025