Жаҳон | 14:14 / 03.05.2018
22469
1 дақиқада ўқилади

Сурияда Россия қирувчиси ҳалокатга учради

Сурияда Россия ҳаво-космик кучларининг Су-30СМ қирувчиси ҳалокатга учради, икки учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.

Маҳкама маълумотларига кўра, ушбу ҳодиса Тошкент вақти билан соат 11:45лар атрофида Ўрта Ер денгизи акваторияси узра содир бўлган, қирувчи Хмеймим аэродромидан парвоз қилган. Фалокат чоғида самолёт баландликка кўтарилаётган бўлгани айтиляпти. «Самолёт учун охирги дақиқаларга қадар курашган ҳар икки учувчи ҳалок бўлди», - дейилади хабарда.

Фото: Twitter /@MGhorab3 

«Дастлабки маълумотга кўра, авиаҳалокатга двигателга қуш кириб кетгани сабаб бўлган бўлиши мумкин. Самолётга ҳеч қандай зарба берилмаган», - дея билдирилган Мудофаа вазирлигидан.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойи бошларида Сурияда бортида 32 киши бўлган Россия самолёти қулаганди

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид