15:12 / 05.05.2018
8675

10 минг долларга «ухлатган» шахс қидирилмоқда

Фото: Depositphotos

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жиноят содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 2018 йил 5 апрель куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи, муқаддам судланган Ш.С. Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшовчи О.Ш.га бир ҳафта ичида цемент маҳсулотлари олиб беришини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, ундан 10 минг АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Top