Спорт | 18:06 / 05.05.2018
13091
2 дақиқада ўқилади

Бақувват енгил атлетикачи қизлар энди ё дори ичишади ё эркаклар билан баҳслашишади

Фото: Reuters

26 апрель куни Енгил атлетика федерациялари халқаро асссоциацияси (IAAF)  мусобақаларга жинси шаклланиши алоҳида белгиларига эга аёлларни қўйишнинг янги қоидаларини эълон қилди ва унга кўра қонида тестостерон миқдори литрга  5 наномольдан юқори бўлган қизлар 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб ё тесторстерон даражасини пасайтиришлари (мусобақагача ярим йил  қолганда) ё эркаклар мусобақасига ариза топширишлари керак бўлади.

Янгилик 400 метрдан бошлаб бир милягача масофада югуриш (жумладан, тўсиқлар оша) бўйича халқаро мусобақаларга тааллуқли, деб ёзади Meduza.

IAAF’дагилар тестостероннинг юқори даражаси  кўрсатиб ўтилган мусобақа турларида спортчи қизларга  «катта устунлик» беради ва янги қоидалар  «ҳалол ва  тўлақонли мусобақа учун» хизмат қилади.

Аёл кишининг қонида тестостероннинг меъёрдаги даражаси литрига 0,12 дан 1,79 наномоль бўлади (эркакларда бу кўрсаткич литрига 7,7 наномоль) ва «ҳеч бир аёлда гормоннинг табиий даражаси литрига 5 наномольдан ошмайди, агар унда жинсий ривожланишнинг алоҳида кўриниши ёки ўсимталар бўлмаса».

Жанубий Африка Республикасида янги қоидаларни дискриминация кўринишига эга деб ҳисоблаб, мамлакат атлетикачиси Кастер Семеняга ҳужум ўлароқ баҳолашди. ЖАР  енгил атлетика федерацияси спорт арбитраж суди — CAS’га шикоят аризаси билан мурожаат қилишини билдирди, мамлакатнинг ҳукмрон Африка миллий конгресси партияси эса IAAF қарорини апартеидга менгзади. Қоидаларни бошқа мамлакатлар ҳам танқид қилиб чиқишди, жумладан Канада енгил атлетика федерацияси ҳам шунга ўхшаш баёнот билан чиқди.

Кастер Семеня эса IAAF қоидалари амал қилмайдиган узоқроқ масофаларга югуриш билан шуғулланишини айтган. Янги қоидалар эълон қилингач, у ўз Твиттерида «Худди  шундай қилиб яратгани, у ўзини шундайлигича қабул қилиши ва ўзи билан фахрланиши»ни ёзган.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид