Спорт | 08:46 / 04.08.2024
25903
2 дақиқада ўқилади

Париж-2024. Ўзбекистонлик спортчиларнинг 4 август кунги чиқишлари

Боксчилар финал йўлланмаси учун жангларга киришади, Сафина Саъдуллаева финалда қатнашади.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

4 август куни Париж Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та спорт тури: бокс, енгил атлетика ва велошосседа ўз кучини синаб кўради. Уларда жами 6 нафар атлет қатнашади. «Газета.uz» кун тақвими ҳақида маълумот беради.

Тошкент вақти билан соат 14:00 да енгил атлетикачи Анвар Анваров узунликка сакраш, саралаш баҳсларида қатнашади. Яна бир атлетикачи Сафина Садуллаева эса баландликка сакраш бўйича финалда ўз чиқишини кўрсатади.

Сўнгра Олга Забелинская ва Янина Кускова велошоссе бўйича гуруҳ баҳсларида медаллар учун кураш олиб боради. Боксчилар — Ҳасанбой Дўсматов ва Лазизбек Муллажонов кечки пайт финал йўлланмаси учун жанг қилишади.

Қуйида 4 август куни иштирок этадиган спортчилар рўйхати:

Енгил атлетика:

Узунликка сакраш, саралаш: Анвар Анваров — 14:00.

Баландликка сакраш, финал: Сафина Садуллаева — 22:55.

Велошоссе:

Гуруҳ пойгаси: Олга Забелинская ва Янина Кускова — 17:00.

Бокс:

Ярим финал -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) — Пина Давид (Кабо-Верде) — 19:50;

Ярим финал -92 кг: Лазизбек Муллажонов (Ўзбекистон) — Давлат Болтаев (Тожикистон) — 20:38.

Мавзуга оид