Тунис соҳиллари яқинида 219 муҳожир қутқариб қолинди
5 май куни Италияга ноқонуний йўл билан ўтмоқчи бўлган камида 219 ноқонуний муҳожир Тунис ҳарбий-денгиз кучлари бўлинмалари томонидан Туниснинг шарқий соҳиллари яқинида қутқариб қолинди. Бу ҳақда Mosaique FM радиостанцияси маълум қилди.
Унинг маълумотларга кўра, балиқ овловчи қайиқда Туниснинг 211 фуқароси, жумладан 195 эркак, 11 аёл ва 5 бола ҳамда Кот-д'Ивуарнинг 7 фуқароси ва бир камерунлик бўлган. Уларнинг айтишгича, улар Керкенн оролидан Италияга 4 май куни йўл олганлар.
Халқаро миграция ташкилоти маълумотларга кўра, 2017 йилда Европага Ўрта ер денгизи орқали 171 мингдан кўпроқ муҳожир ва қочқинлар етиб олган. Бироқ 3 мингдан кўпроқ киши бу хавфли йўлда ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
12:24 / 20.02.2024
Ўзбекистон ва Тунис минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифларни кўриб чиқди
13:24 / 25.10.2023
Ерости ҳовли уйларида яшайдиган одамлар – Тунисдаги Матмата шаҳри ҳақида
18:17 / 09.08.2023
Ўрта Ер денгизида мигрантлар қайиғи чўкиб кетиб, ўнлаб кишилар ҳалок бўлди
09:42 / 17.07.2023