Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рус фермернинг ўлимида айбдор деб топилган ўзбекистонликлар 11 йилга қамалди
Суд иш берувчисининг қотили деб топган ўзбекистонлик ака-ука меҳнат муҳожирларига 11 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Маълум қилинишича, 2017 йил сентябрь ойи Волгоград областида юз берган мудҳиш воқеа жабрланувчиси, марҳум фермернинг ўлимида ўша фермада ишлаган ўзбекистонлик икки нафар муҳожир айбланганди.
Аниқланишича, ака-ука жиноятчиларнинг бири фақат содир этилган ўғирликда, иккинчиси қотилликда ҳам айбланмоқда. Улар фермада 2017 йил март ойидан буён сабзавот етиштириш билан шуғулланиб келганди.
Фермернинг мунтазам дашном ва тазйиқлари ўртадаги муносабатларни дарз кетишига сабаб бўлган, шунингдек, оғир меҳнат шароитида ишлаган муҳожирлар фермерни калтаклаб ўлдиргач, уйда ўзбошимча тинтув ўтказади. Жиноятчилар 190 минг рубль ва бошқа товар моддий бойликларини олиб, Қозоғистон чегараси орқали уйга қайтишни режалаштирганди.
Мавзуга оид
09:26 / 11.07.2026
Буюк Британияда таниқли сиёсатчи Энн Уиддикомб ўлдирилди
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
18:40 / 23.06.2026