Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
9 май куни Самарқанд шаҳрининг қайси кўчаларида транспорт ҳаракати чекланиши маълум қилинди

9 май — Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан Самарқанд шаҳрида байрам тадбирлари ўтказиладиган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шу куни шаҳарнинг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Kun.uz’га Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Бизга етказилган маълумотларга кўра, 9 май куни соат 08:00 дан 13:00 гача шаҳарнинг қуйидаги кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади:
- Регистон кўчасининг Регистон майдонидан Амир Темур ҳайкали олдидаги майдонгача бўлган қисмида;
- Амир Темур ҳайкали олдидаги майдондан Ҳамид Олимжон номидаги вилоят мусиқали драма театри олдидаги майдонгача — Кўксарой майдонигача;
- Мирзо Улуғбек кўчасининг Бўстонсарой кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Кўксарой майдонигача бўлган қисмида;
- Университет хиёбони кўчасида;
- Г-34 йўлининг Университет хиёбонидан Муқимий кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисмида;
- Маҳмуд Қошғарий кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисмида.
Мавзуга оид
16:17 / 01.05.2025
Тошкентда Хотира кунига бағишлаб 2000 киши иштирокида марафон ўтказилади
20:36 / 19.02.2025
Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда «Хотира ва қадрлаш куни» кенг миқёсда нишонланади
23:58 / 09.05.2023
У тобора узоқлашмоқда: нега собиқ совет давлатлари ғалаба кунини кенг нишонламай қўйишди?
15:35 / 09.05.2023