Жамият | 15:58 / 08.05.2018
22782
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Чирчиқ шаҳридаги "MEDNUR" оилавий клиникаси ўз фаолиятига старт берди

Фото: KUN.UZ

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида янги “MEDNUR” оилавий хусусий тиббиёт маркази фойдаланишга топширилди. Йигирма ўринга мўлжалланган ва кундузги стационарга эга бўлган ушбу марказда икки замонавий УТТ текширув тизими ишга туширилган бўлиб, уларда скрининг ва доплерография билан бирга 15 турдан ортиқ текширувлар ўтказиш йўлга қўйилди.

"MEDNUR" тиббиёт маркази Англия, Германия, Хитой ва Корея давлатларида ишлаб чиқарилган замонавий асбоб ускуналар билан жиҳозланган.

Марказининг клиник бўлимида биокимёвий, ИФА, гормонлар, гепатит-экспресс тест, ревмопроба, коагулограмма каби текширувлар ўтказилади.

Оилавий сиҳатгоҳнинг физиотерапия бўлими 21 та замонавий физиотерапия техника воситаси билан таъминланган.

"MEDNUR"даги сув билан даволаш муолажалари беморларга климактерик невроз, НЦД, остеохондроз, турли даражадаги стресс ҳолатларини даволаш имконини беради. “Марваридли” ва “Қуруқ” ванналар эса бўғим касалликларини даволаш ҳамда организмни чиниқтиришга ёрдам беради.

“MEDNUR” оилавий тиббиёт марказида тажрибали реабилитолог томонидан ортопедик ва неврологик касалликлар, фалаждан кейин реабилитация муолажалари ҳам олиб борилади.

Тиббиёт марказида дунёда ягона бўлган машҳур Озарбойжон “Нафталан” ёғи билан даволаш йўлга қўйилганини алоҳида қайд қилиш мумкин.

Тиббиёт марказидаги “Тузли ғорхона”си болалар ва катталар учун мўлжалланган. Унда ҳар бир беморга индивидуал белгиланган вақт мобайнида юқори нафас йўли касалликлари, сурункали бронхит, ўпка касалликлари, аллергия, эндокрин потология, сурункали чарчаш, болалар ва катталарда тери касалликларини даволаш учун муолажалар кўрсатилади.

Бундан ташқари, марказда “Озонотерапия” хонаси ва муолажаси ташкил этилган бўлиб, бундай муолажа замонавий тиббиётда кенг қўлланилмоқда. У сурункали бош оғриқ, депрессия, грипп, ЛОР касалликларини олдини олиш, иммунитетни мустаҳкамлаш ва сурункали гипоксит ҳолатларда, дерматология, травматология ҳамда гинекологияда кенг қўлланилади.

Дарвоқе, "MEDNUR" оилавий клиникаси махсус акция ҳақида эълон қилади: 2018 йилнинг 31 май кунига қадар ушбу тиббиёт марказда барча шифокорларнинг тиббий маслаҳатлари бепул ўтказилади.

Мурожаат учун телефон: 203-22-33, 0370-71-7-03-03

 Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид