Спорт | 20:06 / 08.05.2018
16744
1 дақиқада ўқилади

Месси ва Салоҳ «Олтин бутса» учун курашади

Фото: AFP

Европа чемпионатларининг энг яхши тўпурарига топшириладиган «Олтин бутса» соврини учун кураш авжига чиқди.

Айни пайтда, рейтингда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси пешқадамлик қилмоқда. У 33та гол билан 66 очко тўплаган. Иккинчи ўринни «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ эгаллаган - 31та гол (62 очко), учинчи ўринда «Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле ва «Бавария» тўпурари Роберт Левандовски бормоқда - 29та гол (58 очко).

Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда «Олтин бутса»ни Месси (2009/10, 2011/12, 2012/13, 2016/17), Криштиану Роналду (2007/08, 2010/11, 2013/14, 2014/15), Диего Форлан (2008/09) ва Луис Суарес (2013/14) қўлга киритган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид