Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хотира ва қадрлаш куни тадбирларида Иккинчи жаҳон уруши шароити акс эттирилди
Бугун, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида байрам тадбирлари бўлиб ўтди.
Байрам тадбирлари доирасида ҳарбий кўргазма ташкил қилинди. Унда уруш даври шароитини акс эттирувчи, жумладан, окоп ва блиндажлар, ўша давр қурол-аслаҳалари, ҳарбий техникалар намойиш қилинди.

Тадбирда меҳмонлар шунингдек, иккинчи жаҳон уруши даври аскарлари, улар учун тайёрланган овқатлардан истеъмол қилиб кўриш, ҳарбий техника ва либослар билан суратга тушиш, яхлит ансамбль томонидан тайёрланган декорация ва саҳна асарларини томоша қилиш имкониятига эга бўлди.

Қуйида «Kun.uz» ижодкорларининг байрам тадбирларидан тайёрлаган лавҳасини томоша қилишингиз мумкин.
ИИББ матбуот хизмати берган хабарга кўра, Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган кўргазма 10-13 май кунлари 10.00 дан 14.00 гача ишлайди.



Мавзуга оид
20:24 / 08.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади
17:37 / 08.05.2026
Президент Хотира кунига бағишланган тадбирларда иштирок этди, фахрийлар ҳолидан хабар олди
16:17 / 01.05.2025
Тошкентда Хотира кунига бағишлаб 2000 киши иштирокида марафон ўтказилади
20:36 / 19.02.2025