Ўзбекистон | 09:14 / 09.05.2018
7015
2 дақиқада ўқилади

ТДЮУ магистратурасига тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруқ ўз кучини йўқотди

Фото: tsul.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ўз кучини йўқотган деб топилди.

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2013 йил 24 июлдаги «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 01-268-сон буйруғи (рўйхат рақами 2490, 2013 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 405-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2016 йил 3 августдаги «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 01-266-сон буйруғи (рўйхат рақами 2490-1, 2016 йил 4 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 31-сон, 386-модда).

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2018 йил 4 апрелдаги «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 01-102-сон буйруғи (рўйхат рақами 2490-2, 2018 йил 11 апрель) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.04.2018 й., 10/18/2490-2/1056-сон).

Мавзуга оид