Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТДЮУда 3 йиллик махсус дастур ва ҳуқуқ фанидан сертификат жорий этилади
Президент фармонига мувофиқ, 2026-2027 ўқув йилидан Тошкент давлат юридик университетида 3 йиллик махсус бакалавриат дастури, академик лицей ташкил этиш, ҳуқуқ фанидан билиш даражасини баҳолаш бўйича тест ва давлат намунасидаги сертификат бериш тартиби жорий этилади. Шунингдек, айрим ҳуқуқшунослар мактабларда давлат ва ҳуқуқ асосларидан дарс бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Фармонга кўра, 2026-2027 ўқув йилидан қуйидаги янгиликлар амалга оширилади:
Тошкент давлат юридик университетига Университет ҳузуридаги академик лицей, юридик техникум битирувчилари ҳамда олий маълумотга эга шахслар учун улар танловига кўра кириш мумкин бўлган бакалавр йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашнинг махсус 3 йиллик таълим дастури жорий этилади;
Қашқадарё юридик техникуми негизида Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей ташкил этилади.
Шунингдек, 2026-2027 ўқув йилидан:
- “Юриспруденция” ҳамда “Давлат ва жамият бошқаруви” таълим йўналишида бакалавр даражасига эга шахсларга қайта тайёрлов курсларидан ўтмасдан умумий ўрта таълим мактабларида “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фани бўйича дарс беришга рухсат этилади;
- ҳуқуқ фанидан билиш даражасини баҳолаш бўйича тест синови ташкил этилади ва унинг натижалари асосида давлат намунасидаги сертификат бериш тартиби жорий этилади.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 мартдан Университетда “Юриспруденция” бакалавриат таълим йўналишидан бошқа турдош таълим йўналишлари битирувчилари учун 2 йиллик магистратура мутахассислиги жорий қилинади.
Ушбу ўзгаришлар юридик таълим тизимини модернизация қилиш, малакали ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш, шунингдек, умумий ўрта таълим тизимида ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий таълим сифатига бўлган талабларни оширишга қаратилгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
15:20 / 14.03.2026
Бўлажак ўқитувчилар касбий сертификатлашдан ихтиёрий тарзда ўтиши мумкин
22:24 / 01.03.2026
Ўқитувчиларнинг амалдаги сертификатлари муддати тугамагунича малака тоифаси туширилмайди – вазирлик
12:38 / 13.02.2026
Тошкентда сертификатсиз дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
12:25 / 11.02.2026