Жаҳон | 14:46 / 10.05.2018
6074
1 дақиқада ўқилади

Кениядаги тўғоннинг ўпирилиши туфайли ҳалок бўлганлар сони ортмоқда

Фото: Kenya Red Cross

Кениядаги тўғоннинг ўпирилиши туфайли ҳалок бўлганлар сони 38 кишига етди, дея хабар берди Capital FM Рифт водийси жиноий ишларни тергов қилиш департаменти раҳбари Гидеон Кибунжага асосан.

Аввалроқ, 27 киши ҳалок бўлгани ва 39 инсон жароҳат олгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

"Ҳозирги вақтга келиб 38 жасадни аниқладик, қидирув-қутқарув амалиёти давом этяпти", - дея маълум қилган Кибунжа.

Субукиа туманидаги “Пател” тўғонининг ўпирилиши пайшанбага ўтар тунда содир бўлди. Ҳодиса оқибатида қатор қишлоқлар сув остида қолган. Аввалроқ, тўғон ўпирилиши, сув тошқини ва вайронагарчиликлар туфайли камида 2,5 минг киши жабрлангани хабар берилганди. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, тўғон ўпирилган туманда эвакуация ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид