Жамият | 11:30 / 10.05.2018
17151
1 дақиқада ўқилади

Швецияда 40 кг картошка 9 минг долларга сотилди

Фото: © flickr.com/Bonnie Roalsen

8 май куни Швецияда ноодатий аукцион бўлиб ўтди — унда баҳорги мавсумнинг биринчи ҳосили бўлган картошкалар савдога қўйилганди.

Маҳаллий нашрларда ёзилишича, 40 килограмм картошка 80 минг швед кронасига (9 минг доллар) сотилган.

Қайд этилишича, маҳаллий дўконларда шунча миқдордаги картошканинг асл баҳоси 200 марта арзонроқдир. Аукционда йиғилган пуллар саратон хасталигига чалинган болалар учун хайрия қилинади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид