Фан-техника | 22:14 / 11.05.2018
13317
2 дақиқада ўқилади

Audi R8 суперкарлари дунёнинг энг қимматбаҳо савдо марказида суратга олинди (видео)

Иккита Audi R8 суперкари дунёнинг энг қимматбаҳо савдо маркази – Қатар пойтахти Доҳадаги Al Hazm’да суратга олинди. Таъкидланишича, бу марказ қурилишига 825 млн доллар сарфланган. 

Савдо марказини қуриш учун Фаластин ва Тосканадан етказилган 60 минг тонна тош ва мармар ишлатилган. Бинони қуришда ҳайбатли устунлар, арка ва гумбазлар билан 18-асрдаги европача савдо қаторлари услубидаги марказни барпо этиш вазифаси турган. Ҳозирда Al Hazm “миллионерлар савдо маркази” деб аталади.

Суратга олишда Audi R8’нинг тўлиқ ва орқа приводли вариантлари иштирок этган. Иккала автомобил ҳам ҳажми 5,2 литрли, 10 цилиндрли двигател билан жиҳозланади. Бироқ тўлиқ приводли вариантда двигател 610 от кучи, орқа приводлисида 540 от кучи беради.
 

Суперкарнинг тўлиқ приводли варианти 100 км/соатга 3,2 сонияда, орқа приводлиси 3,7 сонияда эришади. Орқа приводли Audi R8  чекланган миқдорда – 999 дона ишлаб чиқарилган.

Мавзуга оид