Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Доҳадаги кўргазмаларга ташриф буюрди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 22 ноябр куни Доҳада Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасининг ёш ва истиқболли дизайнерларини қўллаб-қувватлашга қаратилган эътиборга молик ташаббусларидан бири бўлган Fashion Тrust Arabia (FТА) жамғармасига ташриф буюрди.
«Ташриф доирасида биз FТА платформаси фаолиятини кузатдик ва лойиҳалар билан танишдик. Турдош ташаббуслар орасида М7 маданият марказидаги минтақа ва унинг маданий меросига бағишланган Threads of Impact кўргазмаси алоҳида ажралиб туради. Дизайнерларимизнинг қўл меҳнати намуналари ва бетакрор миллий либосларини намойиш этувчи Woven Legacies: Uzbekistanʼs Living Heritage кўргазмаси доирасида Ўзбекистон тақдим этилаётганидан хурсандман», деди Президент администрацияси раҳбари.
Саида Мирзиёева, шунингдек, Рем Коолҳаас ва Самир Бантал раҳбарлигидаги Countryside: A Place to Live, Not to Leave («Қишлоқ: тарк этиш эмас, яшаш учун макон») номли кўргазмага ташриф буюрган.
У Доҳадаги кино фестивалда меҳмон бўлганди.
«Доҳадаги кино фестивали мустақил ва муаллифлик киносининг энг муҳим майдонларидан бири бўлиб, ўзига хос қарашлар ва дадил бадиий позицияга эга бўлган режиссёрларга ўз фикрларини билдириш имконини беради.
Фестивал дастуридан ўнлаб мамлакатлардан филмлар ўрин олган; ёш муаллифлар ва маҳаллий киноижодкорларга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, улар учун махсус бўлимлар ва танлов дастурлари ташкил этилган.
Кеча Қатар пойтахтининг диққатга сазовор маданий масканларида бўлиб ўтаётган ушбу фестивалга ташриф буюрдим. Замонавий кино – долзарб кайфият ва маъноларни акс эттириш, айни пайтда жамиятимизни қандай мавзулар ташвишга солаётганини тушуниш усулидир», – дея ёзади у ўз телеграм-каналида.
Мавзуга оид
21:24
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
17:21
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
09:16
Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки ва DFC раҳбарлари билан музокара ўтказди
20:58 / 16.06.2026