20:39 / 14.05.2018
31336

Астрономлар Ерга “йўқолиб қолган” астероид яқинлашаётганидан огоҳлантиришди

Фото: Fotolia / AND Inc

Ерга 2010 йилда кўринмай қолган 2010 WC9 астероиди яқинлашмоқда. Бу ҳақда Британиянинг Northolt Branch обсерваториясига иқтибос келтирган ҳолда EarthSky хабар бермоқда

Ушбу астероид илк бор 2010 йил 30 ноябрда пайқалган. Астрономлар само жисмини 1 декабргача кузатишга муваффақ бўлишган, шундан кейин у кўринмай қолган. АҚШ обсерваторияси ходимлари 8 йил ўтиб астероидни яна қайд қилишга муваффақ бўлишган.

Фото: w3livenews.com

Астероид Ерга 16 май куни соат 03:05да яқинлашади. У сайёрамиздан 203 минг км нарироқдан учиб ўтади, тезлиги соатига 46 минг кмни, диаметри 60-130 метрни ташкил қилади. 

EarthSky’нинг таъкидлашича, астероид Ерга анча яқин учиб ўтади, у билан сайёрамиз ўртасидаги масофа Ойгача бўлган масофанинг 0,53 қисмига тенг бўлади. Астрономларнинг таъкидлашича, астероиднинг Ер билан тўқнашиши хавфи йўқ.

Top