Ўзбекистон | 21:20 / 14.05.2018
16853
1 дақиқада ўқилади

Хусусий нотариуслар қандай ишлар бажара олишлари мумкин бўлади?

Фото: Depositphotos

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизимида Ўзбекистон Президентининг “Иқтисодиётда давлат ролини янада қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.    

Агар ҳужжат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланса, унда хусусий нотариуслар қуйидаги нотариал ҳаракатларни бажариш ҳуқуқига эга бўладилар:
- ҳужжатларнинг бир тилдан иккинчи тилга тўғри таржима қилинганини шаҳодатлаш;
- ҳужжатлар нусхалари ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш;
- ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш;
- мол-мулк ижарасига шартнома бериш;
- корхонанинг бир қисми ижарасига шартнома бериш; 
- корхона, лизинг ва рента олди-сотдиси шартномалари билан шуғулланиш.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид