Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда ёмон об-ҳаво сабабли 40 одам ҳаётдан кўз юмди
13 май куни Ҳиндистонда жалалар ва қум бўрони билан кечган момақалдироқ оқибатида камида 40 одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.
Аввалроқ Уттар-Прадеш штатига ёпирилган қум бўрони ва жалалар оқибатида 9 киши ҳалок бўлгани, 28 киши жароҳатлангани маълум қилинганди.
Таъкидланишича, момақалдироқ оқибатида Ғарбий Бенгалия штатида, Деҳли ва унинг атрофида ҳамда жанубий штатлар – Андхра-Прадеш ва Телинганада бир неча киши ҳалок бўлган.
Бу охирги кунларда Ҳиндистон шимолига ёпирилган учинчи қум бўронидир. Турли ҳисоб-китобларга кўра, 10 май куни табиий офат оқибатида 11-13 киши, 2 май куни эса 120 га яқин киши ҳалок бўлган.