16:28 / 14.05.2018
5084

Ўзбекистонлик дзюдочилар Европа Очиқ кубоги совриндорлари бўлишди

Оренбургда дзюдо бўйича IX Европа очиқ кубоги бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этишди. Ўзбекистоннинг икки дзюдочиси турнирнинг совриндори бўлди.

66 килограммгача бўлган вазн тоифасида Азамат Матёқубов финалга йўл олди ва кумуш медални қўлга киритди. Ҳусниддин Ҳусанов +100 кг вазн тоифасида бронза медални қўлга киритди.

Фото: Uzreport

Ушбу турнир бизнинг спортчиларимизнинг Осиё ўйинларига тайёргарлигининг яна бир босқичидир, деб хабар қилмоқда Uzreport.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ливанда ёшлар ва кадетлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Спортчиларимиз 24та медаль ва III Ўсмирлар ўртасидаги ёзги Олимпия ўйинларига лицензия олиш муҳим очколарни қўлга киритдилар.

 

Top