Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония темир йўллари поезднинг 25 сонияга эртароқ жўнагани учун узр сўради
Японияда темир йўлларни ривожлантириш билан шуғулланувчи JR West компанияси 11 май куни поездларидан бири станциядан белгиланган вақтдан 25 сония эртароқ жўнагани учун йўловчилардан узр сўради. Бу ҳақда Sora News маълум қилди.
Йўловчи поезди Нотогава станциясидан 11 май соат 7:12да кетиши керак бўлган. Бироқ машинист хатоси туфайли поезд 7 соат 11 дақиқа ва 35 сонияда жўнаган.
Айни вақтда машинистнинг бу хатоси туфайли кимдир жабр кўргани ёки компанияга бирор шикоят тушгани номаълумлигича қолмоқда. Шунга қарамай, компания ўз мижозларидан узр сўрашга қарор қилган.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026