Жаҳон | 20:50 / 15.05.2018
6367
1 дақиқада ўқилади

Гватемала президенти Ал-Қудсда элчихона очилишида иштирок этиш учун Исроилга етиб келди 

Жимми Моралес ва Биньямин Нетаньяху Фото: Хаим Цах

Гватемала президенти Жимми Моралес Ал-Қудсда ўз мамлакати элчихонасини очиш учун 15 май куни Исроилга келди.

Гватемала ҳукуматининг маълум қилишича, Гватемаланинг Тель-Авивдан Ал-Қудсга кўчирилган элчихонаси очилиши 16 май куни бўлиб ўтади. Моралес шу куни Исроил президенти Реувен Ривлин ва бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳамда Исроилда яшовчи юртдошлари билан учрашади.

Моралес 2017 йил декабрда мамлакат элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилишига қарор қилган. Гватемала АҚШдан кейин Ал-Қудсда элчихонасини очаётган иккинчи давлат бўлади. АҚШ 14 май куни Исроил аҳолисининг олқишлари, фаластинликларнинг норозиликлари ва халқаро ҳамжамиятнинг хавотири остида Ал-Қудсда элчихонасини очди. 

 

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид