Бош прокуратура 700 минг долларлик пора ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Бош прокуратура интернет тармоғида муқаддам туман прокурори катта ёрдамчиси бўлиб ишлаган шахс пойтахт фуқароси ва «Туркистон банк» ходимларининг жиноят ишлари бўйича масалаларини «ҳал қилиб бериш»ни ваъда қилганлиги ҳақида тарқалган хабарга расмий муносабат билдирди. Хабарларда собиқ ходим 700 минг АҚШ доллари пора сифатида олинганлиги қайд этилганди.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ҳозирги кунда юқоридаги ҳолат бўйича 2013 йилда «Туркистон банк» ХОАТБ ходимларига нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов қилинган жиноят иши доирасида қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини ўзгартириб бериш учун 300 минг АҚШ долларини алдов ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан олганлиги юзасидан бир гуруҳ шахсларга нисбатан жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу жиноят иши бўйича гумон қилинувчилар мансабдор шахслар ҳисобланмайди ва ҳеч қандай хизмат мавқеига эга эмаслиги таъкидланади.
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар прокуратурасининг иш юритувида прокуратура органларининг собиқ ходимларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши мавжуд эмас.
Таъкидланишича, тергов сири нуқтаи назаридан жиноят иши бўйича бошқа маълумотлар ҳозирда ошкор қилиниши мақсадга мувофиқ эмас.
Бундан олдинроқ UzNews.uz сайтида Тошкент шаҳрида муқаддам туман прокурори катта ёрдамчиси бўлиб ишлаган А.Б. 2013 йил ёзида ўз уйида, Юнусобод туманида яшовчи К.О.ни алдаб, «Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан унга нисбатан кўзғатилган жиноят иши бўйича қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини ўзгартириб бераман» деб, фирибгарлик йўли билан 300 минг АҚШ долларини олгани, 2013 йилнинг кузида эса ХОАТБ «Туркистон банк» ходимларига нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши юзасидан қамоқдан чиқариш эвазига 400 минг АҚШ долларини олиб, далолатчи сифатида пора беришга қизиқтиргани аниқлангани ҳақида хабар берганди.
Хабарда ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-модда 3-қисм «а» ва 28, 211-3 «а» билан жиноят иши қўзғатилган.Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Прокуратурасидан томонидан тергов ишлари олиб борилаётгани қўшимча қилинганди.
Мавзуга оид
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
17:42 / 05.11.2024
Тошкент вилоятида МИБ, солиқ, божхона ходимлари пора билан ушланди
19:09 / 28.10.2024